Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада барча болалар уйлари ёпилади
Украинада 2020 йилдан болалар уйларига болаларни қабул қилиш тўхтатилади. Бу ҳақда Украина соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Ульяна Супрун хабар қилди.
Супруннинг айтишича, Украинада ижтимоий таъминланмаган оилалар фарзандлари ўз ота-оналари билан тўлақонли вояга етишлари учун барча шароитлар яратилади. Бошқа вазиятларда балоғатга етмаган болалар асраб олувчи оилаларга тақсимланади.
“Энг яхши интернат ҳам оила ўрнини босолмайди. Украинада бундай муассасаларда яшовчи болаларнинг 8 фоизигина етим-есир болалардир. Қолганларининг эса қийин аҳволда қолиб, фарзандини тарбиялай олмаётган отаси ёки онаси, ёки иккала ота-онаси ҳам бор”, деб ёзган Супрун Facebook’да.
Шу тариқа, 2020 йилдан Украинада болалар уйлари тиббий реабилитация ва паллиатив ёрдам марказларига айлантирилади.
Супруннинг таъкидлашича, ўзгаришлар натижасида болалар бошпанасиз қолмайдилар. Болалар уйларининг барча тарбияланувчиларини патронат ва асраб олувчи оилаларга бериш режалаштирилган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025