Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда бортида 10 дан кўпроқ одам бўлган ҳарбий самолёт йўқолиб қолди
Ҳиндистоннинг шимолидаги Ассам штатида Ан-32 ҳарбий-транспорт самолёти билан алоқа йўқолди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар қилди.
Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти маҳаллий вақт билан 12:25да Жохарта шаҳридан ҳавога кўтарилиб, Аруначал-Прадеш штатига йўналган.
Диспетчерлар самолёт экипажи билан соат 13:00дан алоқа ўрната олишмаяпти. Самолёт бортида 13 киши бўлган.
Айни вақтда самолёт ва ундаги одамлар ҳақида ҳеч нарса маълум эмас, Ҳиндистон ҳукумати ҳозирча ушбу воқеа бўйича изоҳ бермаяпти.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
23:17 / 22.05.2025