Жамият | 18:20 / 03.06.2019
51770
1 дақиқада ўқилади

Видео: Жиззах шаҳридаги маҳаллани сел босди

Kun.uz таҳририятига Жиззах шаҳрининг «Бунёд» маҳалласидан тезкор мурожаат келиб тушди. Маълум қилинишича, маҳалла ҳудуди кучли ёмғирлардан кейин ҳосил бўлган селдан жиддий талофат кўрган. 

Автомобиль йўллари ҳам сувга тўлиб, ҳаракат тўхтаб қолган. Қатор уйлар ва қурилишлар бутунлай бузилиб кетган.

Қайд этилишича, Жиззах шаҳридан чиқиб, Ғаллаорол тумани томон кетиш йўлига яқин жойлашган «Бунёд» (собиқ «Боғишамол») маҳалласи бу муаммога биринчи марта дуч келмаяпти. Аҳолининг сел йўлига ҳам қурилиш қилиб юборгани, мутасаддиларнинг ариқлар кўмилиб кетишига кўз юмиши натижасида шу йилнинг ўзи ҳудудни икки марта сел босган.

Айни пайтда аҳоли ҳудудни тарк этишдан бош тортмоқда ва аксарияти болалари билан тепалик ва томларда ўтиришибди. 

Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари иш олиб боришмоқда.

 

 

Мавзуга оид