Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суданда намойишчиларни тарқатиш вақтида 35 киши ҳалок бўлди
Судан армияси 3 июнь эрталабдан пойтахт Хартумдаги намойишчилар лагерини тарқатиши вақтида 35 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳат олди. Бу ҳақда Судан шифокорлар қўмитаси баёнотида айтилган.
Лагер мудофаа вазирлиги бинолари ёнидаги майдонда 2 ой аввал пайдо бўлган. Таъкидланишича, намойишчиларни тарқатиш вақтида кўзни ёшлатувчи газ, тўқмоқдан ташқари, ўқотар қурол қўлланган.
“Ҳарбий кенгаш томонидан ҳарбий бош қароргоҳ олдида ўлдирилган одамлар сони 35 нафарга етди. Юзлаб одамлар оғир жароҳатлар олган, улардан кўпчилиги операция хоналари ва интенсив ёрдам бўлимларида қолмоқдалар”, деб айтилган баёнотда.
2018 йил декабрда Суданда нон нархининг оширилиши норозилик намойишларига олиб келган. Намойишлар бир неча ой давом этган. 2019 йил 11 апрелида армия президент Умар ал-Баширни ҳокимиятдан четлатиб, давлат бошқарувини ўз қўлига олган. Бунда ҳарбий кенгаш ташкил этилган, парламент тарқатиб юборилган ва конституциянинг амал қилиши тўхтатилган.
Мавзуга оид
14:05 / 16.04.2025
Судан: RSF муқобил ҳукумат ташкил этилишини эълон қилди
14:56 / 14.03.2025
AP: Исроил ва АҚШ Судан ва Сомалига Ғазо секторидан фаластинликларни қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилди
16:45 / 26.02.2025
Суданда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. 40 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
14:44 / 08.01.2025