Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия компанияси «Янги Тошкент» лойиҳасини тақдим этди
Benoy Британия меъморлик компанияси шаҳар маъмурияти, элчихоналари, тижорат ташкилотлари ва аэропорт кўчирилиши керак бўлган «Янги Тошкент» лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Myday ёзмоқда.
Чирчиқ дарёсининг чап соҳилида 20,000 гектар ҳудудда 2 миллион аҳоли учун шаҳар барпо этиш таклиф қилинмоқда.
Меъморлар ғоясига кўра «Янги Тошкент» ўз ичига бир нечта «жалб қилиш марказлари»ни олиши керак. Булар ҳукумат квартали, бизнес-сити, янги аэропорт тумани ва ягона бўлган New Tashkent Island – янги ва ҳозирги шаҳар ўртасидаги орол.


Унда турар-жой мажмуалари ва савдо-кўнгилочар марказлари жойлашади. Таклиф қилинган ҳудудда соҳили бўйлаб ҳордиқ чиқариш зоналари режалаштирилган каналлар тизими бўлади.
Бу лойиҳавий ечим шунчаки Британия меъморлик компаниясининг Тошкентнинг ривожланишини қандай тасаввур қилаётгани, дейилади хабарда.
Бундан олдин, Тошкент вилояти 4та шаҳридан «ажралгани» хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:51 / 02.04.2025
Чирчиқда жанжал оқибатида бир киши вафот этди
22:37 / 10.03.2025
Чирчиқда собиқ техникум биноси бузилиб, ўрнида Хитой ОТМ филиали қурилади
22:35 / 30.01.2025
Чирчиқда яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил этган шахс ушланди
21:11 / 09.01.2025