Ўзбекистон | 15:00 / 07.06.2019
3539
2 дақиқада ўқилади

Наманганда Халқаро инвестиция форуми иш бошлади

7-8 июнь кунлари Наманган шаҳрида Халқаро инвестиция форуми ва Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ўз ичига жуда катта Дастурларни жамлаб олган форум давомида, водий вилояти хорижий компаниялари вакилларига бор иқтисодий салоҳиятини намойиш қилади.

Тадбирга дунёнинг 40дан зиёд мамлакатидан 300 нафарга яқин чет эллик тадбиркорлар ташриф буюрган. Форумнинг биринчи кунида «Шодиёна» мажмуасида очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров, МИВТ вазири биринчи ўринбосари Алишер Абдуалиев, Республика Савдо саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов сўзга чиқди.

Йиғилиш давомида Наманган вилоятининг иқтисодий салоҳиятини намойиш қилувчи видео-тақдимот намойиш қилинди. 

Шундан сўнг Давлат хизматлар марказида 4та йўналиш — саноат ва муқобил энергия манбалари, қишлоқ хўжалиги ва маҳсулотларни қайта ишлаш, маданий-тарихий туризм, инновацион ғоялар ва технологиялар ҳамда хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш мавзуларида сексиялар муҳокамаси ўтказилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид