Жамият | 11:56 / 08.06.2019
76211
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яна бир шифокорга таҳдид қилинган видео тарқалди

Ижтимоий тармоқларда фуқаро ва шифокор иштирокида юз берган навбатдаги нохуш видео тарқалди.

Маълумотларга кўра, воқеа Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида юз берган. Тасвирларда фуқаронинг шифокор кийимидаги шахсга таҳдид қилаётганини кўриш мумкин.

Видеодан тушуниш мумкинки, эркак кичик ёшдаги фарзандини шифохонага олиб келган. Аммо шифокор болалар врачи эмаслиги, эркак талаб қилаётган педиатр бошқа беморни кўраётгани, унга қўнғироқ қилиб чақиртирилганини айтган. Бироқ, эркак шунда ҳам сўкиниб, шифокорга таҳдид қилишда давом этади.  

“Бу ер сенга тиббиёт институти эмас. Жавобгарликни ҳис қиласанми?! Бор, топиб кел. Операция дейсан, текширяпти дейсан. Сен ҳали ўйнашяпсанми, мол дўхтири”, - дейди эркак видеода.

Мавзуга оид