Жамият | 13:00 / 10.06.2019
13842
2 дақиқада ўқилади

Навоийда шифокор ҳақорат қилингани юзасидан текширув ҳаракатлари бошланди

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида шифокорга таҳдид қилингани юзасидан текширув ишлари бошланди. Бу ҳақда «Газета.uz» Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

2019 йил январь ойларида Навбаҳор тумани Арабхона маҳалласида яшовчи И.Э. ўзининг вояга етмаган фарзандини соғлиги ёмонлашиб даволатиш мақсадида Навбаҳор тумани Тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига олиб келади.

Фарзандининг соғлиги яхши эмаслиги тўғрисида қабул бўлими навбатчи врачи А.Э.га мурожаат қилганида навбатчи врач А.Э. болалар шифокори эмаслигини, педиатр шифокори бошқа беморни кўраётгани, унга телефон қилиб дарҳол чақиргани ва педиатр шифокор келгандан сўнг у келиб уни фарзандини кўришини маълум қилган.

Шу пайт фуқаро И.Э. навбатчи шифокор А.Э.га таҳдид қилиб, «бу ер сенга тиббиёт институти эмас, жавобгарликни ҳис қиласанми, бор топиб кел, операция дейсан, текширяпти дейсан, сен ҳали ўйнашяпсанми, мол дўхтири» деган сўзлар билан шифокорга ҳақоратомуз сўзларни гапирган. Мазкур ҳолат тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан видеотасвирга олинган.

Шифокор А.Э. ушбу ҳолат юзасидан аввал мурожаат этмагани сабабли унинг аризаси Навбаҳор тумани ИИБ НҚнинг Ш-1 китобидан 2019 йил 8 июнда 408-қайддан ўтказилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид