Ўзбекистон | 18:52 / 11.06.2019
10131
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди

Адлия вазирлигининг Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, адлия вазирининг буйруғи билан Раҳматов Анвар Исломович Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Раҳматов шу кунга қадар Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид