Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» бир трансфер ойнасидаги харажатлар рекордини янгилади
«Реал» бир трансфер ойнаси давомида футболчиларни харид қилиш учун сарфланган харажатлар рекордини янгилади.
«Қироллик клуби» 2019 йил ёзида таркибни кучайтиришга 303 миллион евро сарфлади. Хусусан, мадридликлар Эден Азар («Челси», € 100 млн), Лука Йович («Айнтрахт», € 60 млн), Эдер Милитао («Порту», € 50 млн), Ферлан Менди («Лион», € 48 млн) ва Родриго («Сантос», € 45 млн) трансферини амалга оширишди.
Натижада 10 йил олдин ўрнатилган рекорд янгиланди. 2009 йилда «Реал» Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед», € 94 млн), Кака («Милан», € 67 млн), Карима Бензема («Лион», € 35 млн), Хаби Алонсо («Ливерпуль», € 34,5 млн), Рауль Альбиол («Валенсия», € 15 млн), Альваро Негредо («Альмерия», € 5 млн), Альваро Арбелоа («Ливерпуль», € 4 млн) ва Эстебан Гранеро («Хетафе», € 4 млн) трансферига 258,5 миллион евро сарфлаган эди.
Мавзуга оид
16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
19:12 / 18.05.2025
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси
12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади
02:38 / 03.04.2025