Фан-техника | 08:50 / 13.06.2019
12398
1 дақиқада ўқилади

Европада электромобиллар шовқин чиқариши мажбурий қилинади

Фото: Global Look Press/Roberto Pfeil/dpa

1 июлдан Европа Иттифоқида электромобилларнинг ҳаракатланиши вақтида шовқин чиқаришга мажбурловчи қонун кучга киради. Бу чора велосипедчилар ва пиёдаларни хавфдан сақлашга қаратилган. 

Ҳозирда электромобиллар 20 км/соат тезликда деярли шовқинсиз ҳаракатланади, чунки уларда ички ёнув двигатели йўқ.

Британиянинг кўзи ожизларга ёрдам кўрсатувчи уюшмаси маълумотларига кўра, пиёдалар анъанавий автомобиллардан кўра 40 фоиз кўпроқ ҳолатда электромобиллар ғилдираклари остига тушадилар.

Энди Европа Иттифоқида сотиладиган электромобилларга махсус огоҳлантирувчи тизимлар ўрнатила бошланади. Электромобил чиқарадиган товуш эса тезликка боғлиқ ҳолда ўзгариши лозим: тезлик юқори бўлган сари товуш ҳам баландроқ бўлиши керак. Товушнинг баландлиги 56 децибелни ташкил қилиши тахмин қилинмоқда.

Бунда ички ёнув двигателига ўхшаш товуш чиқарилиши шарт эмас. Баъзи ишлаб чиқарувчилар “самовий кема товушлари”га ўхшаш огоҳлантирувчи сигналларни тақдим қилишган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид