Спорт | 19:21 / 14.06.2019
3523
2 дақиқада ўқилади

Прагада Европадаги ўзбекистонликлар ўртасида футбол турнири ўтказилди

Европа давлатларида яшаётган, меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ўзбекистонлик юртдошлар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган футбол турнири бу йил ҳам давом эттирилди.

«Давра» номидаги ўзбек-немис маданий жамияти ташаббуси билан 2019 йил еттинчи марта ташкил этилган «Европадаги ўзбеклар ўртасидаги футбол турнири»да Европанинг турли давлатларида истиқомат қилаётган ва таҳсил олаётган 200 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар иштирок этишди.

Мусобақада FC Nihol, FC Kosonsoy, FC Turin Munchen, FC Mahalla Prague, FC Olympia Munchen, FC Milliy, FC Munchen, FC Dortmund, FC Bayern Munchen, FC Prague Mahalla 2006, FC Zarba Munchen, FC MBA, FC Irrigator ва FC Istiqlol жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Унда биринчи ўринни FC Munchen, иккинчи ўринни FC Dortmund, учинчи ўринни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг FC Irrigator жамоаси эгаллади.

«Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад – хорижда яшаётган ватандошлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, самимий ва дўстона муносабатларни янада ривожлантиришдир», дейилади Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти матбуот хизмати хабарида.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш