Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясига янги раҳбар тайинланади
Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раиси Аҳмаджон Раҳимов ўз лавозимини тарк этди, деб хабар беради Kun.uz манбаси.
Раҳимов 2018 йилнинг 4 октябрь кунидан бери ташкилот раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди. Шу давр ичида таэквондочи ўсмирларимиз томонидан Олимпия ўйинларида 1та кумуш медаль қўлга киритилди. Май ойида ўтказилган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эса муваффақиятсиз иштирок этилди. Таэквондочиларимиз мусобақада бирорта медални қўлга кирита олмадилар. Натижада, Ўзбекистон таэквондочилари Олимпия рейтингида сезиларли равишда пастга тушиб кетишди.
Kun.uz манбаси хабарига кўра, Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбари лавозимига Шерзод Тошматов тайинланади. У кўп йиллар давомида Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган ва 2019 йил февраль ойида лавозимини тарк этганди.
Мавзуга оид
19:11 / 16.11.2020
Шерзод Тошматов Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти бўлди
18:55 / 17.06.2019
Шерзод Тошматов таэквондо WTF ассоциацияси раиси этиб сайланди
17:20 / 01.02.2019
Ўзбекистон бокси бошқа қўлларга ўтади. Раҳбариятда кутилмаган ўзгариш кутилмоқда
15:51 / 24.11.2018