Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентина Америка Кубогини мағлубият билан бошлади
Америка Кубогининг гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Аргентина терма жамоаси Колумбияга қарши ўйнади. Салвадордаги «Арена Фонте-Нова — Отавиу Мангабэйра» стадионида кечган учрашув колумбияликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ҳисоб 71-дақиқада очилди: Рохер Мартинес Хамес Родригеснинг пасидан унумли фойдаланди. 15 дақиқа ўтиб Хефферсон Лерма Дуван Сапатани голли пас билан таъминлади. Қайд этиш керакки, икки гол муаллифи ҳам ўйинга захирадан қўшилганди.
Аргентиналиклар учун бу мағлубият сўнгги 12 йил ичида илк марта Америка Кубоги ўйинларида асосий вақтда қайд этилган мағлубият бўлди. «Альбиселесте» охирги марта 2007 йилда Бразилияга 0:3 ҳисобида ютқазганди.
Бу ғалабадан кейин Колумбия B гуруҳида 3 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Кейинги турда 20 июнь куни Колумбия Қатар билан ўйнайди, Аргентина шу куни Парагвайга қарши майдонга тушади. Қатар ва Парагвайнинг 1-тур доирасидаги ўзаро ўйини бугун бўлиб ўтади.
Америка Кубоги
Гуруҳ босқичи
Биринчи тур
B гуруҳи
Аргентина – Колумбия 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 71 Мартинес, 0:2 – 86 Сапата.
Аргентина – Армани, Отаменди, Тальяфико, Пеццелья, Саравия, Ди Мария (де Пауль, 46), Паредес, Родригес (Писарро, 67), Ло Чельсо, Месси, Агуэро (Суарес, 79).
Колумбия – Оспина, Тесильо, Медина, Мина, Санчес, Куадрадо (Лерма, 64), Хамес, Урибе, Барриос, Фалькао (Сапата, 81), Муриэль (Мартинес, 14).
Огоҳлантиришлар: Фалькао (19), Родригес (42), Саравия (52), Паредес (55), Куадрадо (60), Сапата (87), Лерма (90).
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
17:56 / 12.05.2025
Аргентина собиқ Адлия вазирлиги биносидан нацистларга тегишли ҳужжатлар архиви топилди
20:13 / 02.05.2025