Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконг раҳбари намойишларга сабаб бўлган қонун лойиҳаси учун узр сўради
Ҳонгконг раҳбари Кэрри Лам оммавий норозиликларга олиб келган, экстрадиция ҳақидаги қонун лойиҳаси учун аҳолидан узр сўради.
“Маъмурият раҳбари ҳукумат ишидаги камчиликлар жамиятда зиддиятлар ва баҳслар келтириб чиқаргани, кўплаб одамларнинг ҳафсаласини пир қилгани ва ранжитганини англайди. У ўз узрини сўраб, танқидни самимият билан қабул қилишга ва жамиятга хизмат қилишда яхшиланишларга эришишга ваъда беради”, дейилган маҳаллий ҳокимият вакили баёнотида.
Таъкидланишича, Ҳонгконг ҳукумати қонун лойиҳасининг кўриб чиқилишини тўхтатди ва бу масалага яна қайтиш борасида ҳеч қандай режага эга эмас.
Қонун лойиҳасини қайтариб олган ҳукуматнинг ён босишларига қарамай аҳоли 16 июнда яна кўчаларга чиққан. Таъкидланишича, жорий акция аввалги якшанбада ўтказилган ва 1 млнгача яқин одамни тўплаган акциядан ҳам каттароқ бўлган.
Намойишчилар Кэрри Ламни танқид қилиб, уни “Пекиннинг қўғирчоғи” деб аташмоқда ҳамда истеъфосини ва Хитойга қонунбузарликда гумон қилинган шахсларни суд таъқиби учун топшириш механизмини йўлга қўйишга имкон берувчи қонун лойиҳасидан тўлиқ воз кечишни талаб қилишмоқда.
Мавзуга оид
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
16:30 / 21.03.2025
Акмал Шукуров Қозоғистондан Тошкентга экстрадиция қилинди
12:21 / 17.03.2025
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини муҳокамага чиқарди
19:08 / 12.03.2025