Жамият | 16:30 / 16.06.2019
32542
1 дақиқада ўқилади

Навоийда панжара орасига боши тиқилиб қолган 6 ёшли бола қутқарилди (видео)

Фото: Навоий вилояти ФВБ

Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Бахронова Наргиза вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, 2013 йилда туғилган ўғли Бахронов Далер ўйнаб, бошини эшик панжарасига тиққани ва эндиликда қайтиб ололмаётгани туфайли ёрдам сўраб мурожат қилган.

Фото: Навоий вилояти ФВБ

Вилоят ФВБдан Kun.uz`га маълум қилишларича, қутқарувчиларга мурожаат қилишгунча боланинг онаси ва қўшнилар Далерни панжарадан чиқаришга бир неча маротаба ҳаракат қилишган. Бесамар ҳаракатлар уни кучли қўрқув ва ваҳимага тушишига сабаб бўлган, боланинг бўйнида шиш пайдо бўлган.

Фото: Навоий вилояти ФВБ

«Зудлик билан воқеа содир бўлган жойга етиб борган қутқарувчилар У.Облақулов, Р.Қосимов ва Б.Мажидовлар  махсус гидравлик қайчи ёрдамида панжарани кесишди ва Далерни соғ-саломат онасига топширишди», –дейилади ФВБ ахборотида.

 

 

Мавзуга оид