Спорт | 12:56 / 17.06.2019
16575
2 дақиқада ўқилади

ПФЛ бош директори Омон Ғофуров истеъфога чиқди

Фото: KUN.UZ

ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуров бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан лавозимидан бўшаш ҳақида ариза ёзди.

Ғофуров 2017 йилнинг 10 октябридан буён ташкилотга раҳбарлик қилиб келаётган эди.

«Ўтган вақт давомида мамлакат футболини ривожлантириш йўлида қўлимиздан келганча ишладик. Мана шу даврда елкама-елка меҳнат қилган жамоамизга ўз миннатдорчилигимизни билдираман.

Машаққатли йўлда ЎФАнинг янги раҳбариятига куч-қувват, омад ва зафарлар тилайман.

Иш бор жойда албатта хато ва камчиликлар ҳам бўлади. Бунинг учун мамлакат футболи жамоатчилигидан, футбол мухлисларидан узр сўрайман. Ўзбекистон футболи ва унинг мухлислари катта ғалабаларга муносиб. Ҳаммаси учун раҳмат», — деган Омон Ғофуровнинг сўзларини келтирди ПФЛ расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ЎФА вице-президентлари Умид Аҳмаджонов ва Пўлат Бобожонов ҳам лавозимини тарк этган, уларнинг ўрнига вақтинча ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳамда Ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Жўраев сайланган эди.

Шунингдек, ЎФА Бош котиби Сардор Раҳматуллаев ҳам мансабини топширди ва унинг ўрнида Аваз Махсумов иш бошлади.

Мавзуга оид