Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда янги турдаги гипертовушли ракета тақдим қилинди
АҚШнинг ҳарбий-саноат компанияси Raytheon тўғри оқимли ҳаво-реактив двигателида ишловчи гипертовушли ракета концептини тақдим қилди. Бу ҳақда Aviation Week нашри хабар берди.
Ракета дизайнида ҳавотўплагичлар йўқ, бироқ нашрнинг таъкидлашича, конструкторлар кўпинча бундай илғор технологияларни ниқоблайдилар. Компаниянинг таъкидлашича, ракетанинг тезлиги 5 Махни (товуш тезлигидан 5 марта юқорироқ, яъни 6 минг км/соатдан ошади) ташкил қилади.
“Бу қуролга ўхшаши ҳали мавжуд эмас”, деб айтган Raytheon вице-президенти Том Бассинг.
Охирги вақтда АҚШ гипертовушли ракеталарни яратиш устида фаол иш олиб бормоқда. 2018 йилда америкалик ҳарбийлар “ҳаво-сирт” синфидаги ARRW ракетасини яратишни бошлашган. АҚШда параллел тарзда ҳарбий-ҳаво кучлари учун узоқ таъсир доирасига эга HCSW гипертовушли ракета яратилмоқда. Таъкидланишича, икки ракетанинг яратилиши АҚШ бюджетига деярли 1,5 млрд долларга айланади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
09:03 / 28.05.2025