Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Цзиньпин Шимолий Кореяга расмий ташриф билан йўл олди
Хитой раиси Си Цзиньпин рафиқаси Пэн Лиюань билан бирга Шимолий Кореяга икки кунлик ташриф билан йўл олди.
Бу ташриф Си Цзиньпиннинг Хитой раиси мақомидаги Шимолий Кореяга илк ташрифи ҳисобланади.
Си Цзиньпин Хитойга поездда борувчи Ким Чен Индан фарқли равишда, Пхеньянга самолётда етиб олади.
Хитой делегацияси таркибига Хитой ташқи ишлар вазири Ван И, Компартия марказий қўмитаси девонхонаси раҳбари Дин Сюэсян кирган.
Хитой етакчисининг ташрифи икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 70 йиллигига бағишланган. Ташриф Хитой партия ва давлат етакчисининг Шимолий Кореяга 14 йил ичидаги илк расмий ташрифи бўлади.
Си Цзиньпин 2008 йилда Хитой бош вазири ўринбосари лавозимини эгаллаган вақтда Шимолий Кореяда бўлган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025