Спорт | 17:55 / 24.06.2019
12028
1 дақиқада ўқилади

Ван Гаал «Барселона» муваффақиятсизликларида Мессини айблади

Фото: AFP/Getty Images

Нидерландиялик машҳур мураббий Луи ван Гаал ҳозирги «Барселона»нинг муваффақиятсизликларида Лионель Месси айбдор деб ҳисобламоқда.

«Жамоавий футболчидан ҳам муҳими йўқ деб ҳисоблайман. «Барселона» шундан азият чекмоқда. Месси нега узоқ вақтдан бери Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонолмаяпман деб ўзига савол бериши керак. 

«Барселона» дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисобланаётган Месси билан неча марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди? «ПСЖ»даги Неймарга разм солинг. Улар неча марта Чемпионлар Лигасида зафар қучган?

Мессининг статистикаси ажойиб, шунинг учун ҳам дунёнинг энг яхши футболчиси. Бироқ, нега 5 йилдан  бери Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонолмаяпти?», — деб ван Гаал сўзларини келтирмоқда El Pais.

Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик мутахассис 1997 – 2000 ва 2002 – 2003 йилларда «Барселона»ни бошқарган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид