Жаҳон | 20:50 / 25.06.2019
15920
2 дақиқада ўқилади

Уругвайдаги қамоқдан италян мафияси етакчиларидан бири қочиб кетди 

Фото: EPA / ITALIAN POLICE

Италян мафиясининг ўз вақтида энг қидирилувчи етакчиларидан бири бўлган, “кокаин қироли” лақабли Рокко Морабито Уругвайдаги қамоқдан қочиб кетди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар берди.  

У билан бирга яна уч маҳбус қочган. Полиция маълумотларига кўра, улар турма томи орқали қочишга муваффақ бўлишган. Маҳбуслар қўшни бинодаги квартиралардан бирига кириб, уй эгасидан пул тортиб олиб, номаълум йўналишда ғойиб бўлишган. Таъкидланишича, жиноятчилар хонадон эгаси бўлган аёлга зиён етказишмаган. 

Морабито Италиянинг Калабрия вилояти мафиоз клани “ндрангета” етакчиларидан бири бўлган. У 1988 йилдан 1994 йилгача Миланга бир неча тонна гиёҳванд моддалар етказилиши ва шаҳарда уларни тарқатиш тармоғини ташкиллаштирган. У 2017 йилда 23 йиллик қидирувдан кейин Уругвай пойтахти Монтевидеода қўлга олинган. 

Мафиоз Италия ва Уругвай махсус хизматларининг 6 ой давом этган биргаликдаги операцияси натижасида ушланган. У ҳибсга олинганда ёнидан тўппонча, 13 та мобил телефон ва 10 дан кўпроқ банк картаси аниқланган.

Мавзуга оид