Жаҳон | 21:18 / 26.06.2019
6221
1 дақиқада ўқилади

Венадаги портлаш натижасида кўпқаватли уйнинг бир неча қавати вайрон бўлди

Фото: @oaaol / Twitter

Вена шаҳри марказида, Pressgasse ва Schäffergasse кўчалари ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, портлаш оқибатида кўпқаватли уйнинг бир нечта қавати вайрон бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, ҳодиса газ портлаши натижасида юз берган.

Вена шаҳар кенгаши портлашда камида ўн киши жароҳатланганини маълум қилди. Қутқарувчиларнинг айтишларича, тўрт киши жиддий, олти киши енгил жароҳат олган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид