Жамият | 17:10 / 27.06.2019
53974
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги “Бектўпи” бозори омборларида кучли ёнғин чиқди (видео)

Фото: Видеодан кадр

Бугун, 27 июнь куни соат тахминан 16.00 да Тошкентдаги собиқ “Абу Сахий” бозори ёнидаги қурилиш материаллари савдосига ихтисослашган “Бектўпи” бозорининг дўконларга туташган омборларида кучли ёнғин чиқди. 

Ижтимоий тармоқларда видеоси ва суратлари тарқалаётган ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, жабрланганлар ва қурбонлар йўқ. Ҳодиса туфайли 200 кв.м ҳажмдаги ҳудуд ва товарлар ёнган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари воқеа жойига бориб, ёнғинни бартараф этишган. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Мавзуга оид