Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:50 / 28.06.2019
5890
1 дақиқада ўқилади
Индонезияда ҳарбий вертолёт йўқолиб қолди
Индонезиянинг Папуа вилоятида Ми-17 ҳарбий вертолёти билан алоқа йўқолди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Вертолёт бортида 5 ҳарбий ва экипажнинг 7 аъзоси бўлган, у Оксибиль шаҳридан Жаяпурага юк олиб кетаётган бўлган.
Вертолёт маҳаллий соат билан 11:45да радарлардан йўқолган, унинг қаердалигини ҳозирча аниқлашнинг иложи бўлмаган.
Қидирув-қутқарув операцияси ўтказилмоқда. Таъкидланишича, ҳудудда умуман ҳаво очиқ бўлган, бироқ баъзи туманларда “экстремал об-ҳаво шароити” қайд қилинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш