Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ekopen: ёш бола деразадан тушиб кетишининг олдини олиш
Ekopen ромларига 31 августга қадар буюртма бериб, сиз совға сифатида хавфсизлик қулфи мавжуд дераза тутқичига эга бўлишингиз ва фарзандингизни бехосдан тушиб кетишдан ҳимоя қилишингиз мумкин.
Хорижий оммавий ахборот воситалари деразадан тушиб кетган болалар ҳақида мунтазам равишда хабарлар беради. Ўзбекистонда бундай ҳолатлар рўй бериши мумкин эмасдек, назаримизда. Бироқ 12 февраль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида бир бола бехосдан деразадан тушиб кетиб, жиддий жароҳатлар олди. Статистик маълумотларга кўра, бундай ҳолатлардан сўнг болаларнинг 80%и оғир жароҳат олади ва тез ёрдам келмасидан оламдан ўтади. Аммо бу маълумотни келтиришдан асосий мақсад қўрқитиш эмас, балки огоҳлантиришдир.

Кўпинча болаларнинг деразадан тушиб кетишига катталарнинг бепарволиги ягона сабаб бўлади. Ахир, бола ҳали хавф-хатар нималигини тушунмайди. Дераза токчаси ёнида ўйнаш ёки деразага қўнган қуш кутилмаганда фожеага олиб келиши мумкинлиги унинг хаёлига ҳам келмайди.
10 йилдан зиёд вақт мобайнида Ўзбекистон бўйлаб хонадон ва уйларга қулайлик ва илиқлик бахш этиб келаётган Ekopen компанияси мутахассислари ромлар хавфсизлиги ҳақида ҳамма маълумотларга эга. Улар болаларнинг хавфсизлигини ва ота-оналарнинг хотиржамлигини таъминлашга ёрдам берадиган бир неча маслаҳатлар билан ўртоқлашишади.

Бола деразадан бехосдан тушиб кетишининг олдини олиш йўллари
Қаровсиз қолдирманг. Агар хона деразалари очиқ бўлса, болани доим кўз остингизда, назоратда тутинг. Болаларни вояга етмаганларга ёки кексаларга ишониб қолдирмаган маъқул. Каттароқ фарзандларингиз планшетда ўйинга чалғиб кетишлари, бобо ва бувиларнинг эса болаларга қарашга кучлари етмаслиги мумкин.
Ҳашаротларга қарши тўрларга ишонманг. Ҳатто энг мустаҳкам тўр ҳам гўёки хавфсизлик таъминлангандек тасаввур ҳосил қилади, холос. У боланинг вазнидан йиртилиб кетмаса ҳам, кутилмаганда боғичларидан ечилиб кетиши мумкин.
Дарчалардан фойдаланинг. Баъзан хонанинг ҳавосини ўзгартириш учун ром дарчасини очиш ёки деразани бурама-туширма механизм билан хиёл очиб қўйиш кифоя. Гап яқинларингизнинг хавфсизлиги тўғрисида кетаётганида тежамкорлик ҳақида ўйлаш ноўрин, албатта. Бундан ташқари, ушбу қурилмалар ҳозир анча оммалашиб қолган.
Ортиқча мебелни олиб ташланг. Дераза олдида стул ёки шунга ўхшаш осонгина ҳаракатлантирса бўладиган мебелни қолдирманг. Фарзандингиз ундан зинапоя сифатида фойдаланиб, деразага чиқиб олиши мумкин.
Хавфсизлик тутқичини ўрнатинг. Агарда тутқични бураб деразани осонгина очиш мумкин бўлса, ёпиқ дераза топқир болалар учун тўсиқ бўла олмайди. Қулфланадиган махсус тутқич бунга имкон бермайди.

Ekopen ромларидаги хавфсизлик тутқичи қандай ишлайди?
Ekopen ромларига буюртма беришда оддий тутқич ўрнига қулфланадиган махсус тутқични ўрнатишингиз мумкин. Бундай деразани ёпиб, калитни олиб ташлаб, махсус тугмани боссангиз, тутқич қулфланади. Деразани очиш учун қулфни калит билан бураш керак.
Бола қанча ҳаракат қилмасин, катталарсиз деразани оча олмайди. Демак, ота-оналар ҳам дераза очиқми-йўқми деб хавотирланишмайди. Энг муҳими, барча деразаларни бир вақтнинг ўзида ёпиб қўйиш керак эмаслигини ёдда тутинг. Хонани шамоллатиб туриш учун дераза дарчаларини очиқ қолдириш керак.

Ekopen'дан совға сифатида болалар хавфсизлиги тўплами
Ekopen'нинг янги акциясига кўра, 2019 йил 31 августгача махсус болалар хавфсизлиги тутқичини бепул олишингиз мумкин. Бунинг учун акцияда Ekopen ромларини майдони 5 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган миқдорда буюртма қилишингиз керак. Ҳар 5 квадрат метр (ўртача – 2та ром) учун харидор совға сифатида битта болалар хавфсизлиги тўпламига эга бўлади.
Акцияда иштирок этиш учун сайтда ёки @ekopenuzbot Телеграм-ботида кўрсатилган Ekopen ром тизимларини ишлаб чиқариш бўйича ҳар қандай ҳамкорга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телефонлар: (+998) 78-120-12-00, (+998) 93-381-11-81
Сайт: ekopen.uz
Facebook: fb.com/ekopen.uz
Instagram: @ekopen.uzbekistan
Telegram: t.me/ekopen
Реклама ҳуқуқи асосида