«Атлетико» Родрини «Манчестер Сити»га сотганини эълон қилди
Мадриднинг «Атлетико» клуби жамоа таянч ярим ҳимоячиси Родриго Эрнандес (Родри) билан тузилган шартнома бекор қилинганини эълон қилди.
«Родригонинг клуб билан тузган шартномаси бекор қилинди. «Манчестер Сити» у учун белгиланган трансфер пулини тўлади»,- деб ёзилади «Атлетико» расмий твиттерида.
«Манчестер Сити» таянч зонасида ишончли ўйинлари билан танилган Родри учун 70 миллион евро тўлади.
Аввалроқ «Манчестер Сити» молиявий фейр-плейдан қочиш учун ҳийла ишлатгани ва Родри трансфер пулини ўзи тўлагани маълум бўлганди. «Сити» пулни Родрига берган ва футболчи ўзининг трансфери учун ўзи пул тўлаган.
2018/19 йилги мавсумда Родри Испания чемпионатида 34 ўйинда майдонга тушган, бу ўйинларда у уч гол уриб, бир голга узатма берган. Бундан ташқари у жамоасининг Чемпионлар лигасидаги 8та, Испания Кубогидаги 4та ўйинида иштирок этган.
Мавзуга оид
11:13 / 10.11.2024
«Сити» инқирозда, «Ливерпул» олдинлаб кетди. Кун ўйинлари
13:17 / 06.11.2024
ЕЧЛда сенсациялар куни. «Реал» ва «Сити» ютқазди
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
12:39 / 24.10.2024