Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотада Қозоғистонда йиғилган Ravon Nexia R3 автомобили тақдимоти ўтказилди
Олмаота шаҳрида Қозоғистонда йиғилган Ravon Nexia R3 автомобилининг расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди «Дунё» АА.
UzAuto Motors бошқарувчи директори Александр Сахабов Ravon R3 Қозоғистон бозоридаги маҳсулотларнинг яловбардори эканлигини таъкидлади.
- Қозоғистон бозоридаги ҳамкорлигимиз бошида дистрибьюторлар билан иш олиб боргандик, эндиликда Қозоғистонда Ravon русумидаги автомобиллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилганидан хурсандмиз, - деди у.
Қайд этилишича, 2019 йилда Қозоғистонда 16 минг дона Ravon R3 автомобили йиғилиши режалаштирилган. Улардан 6 минг донаси ички бозорда сотилса, 10 мингтаси экспорт қилинади.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025