Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда 5G мобиль тармоғи ишга тушди
Берлин ва Бонн шаҳарларида бешинчи авлод мобиль алоқа тармоғи (5G) ишга тушди. Кейинроқ Гамбург, Дармштадт, Лейпциг ва Мюнхенда ҳам бу тармоқ ишга тушади, деб хабар берди Deutsche Welle.
Йил охиригача юздан ортиқ нуқтада 5G технологиясини қўллаб-қувватлайдиган 300га яқин антенна ўрнатилади. 2020 йил охирига қадар тармоқ Германиядаги 20 та шаҳарни қамраб олиши режалаштирилган.
Июнь ойи ўрталарида Германиядаги мобиль алоқа операторлари янги мобиль стандарти частоталари учун 6,5 млрд евродан ортиқроқ пул тўлаганди. Частоталар савдо аукционида Deutsche Telekom, Vodafone, Telefonica ва United Internet иштирок этди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025