Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тарихий-маданий ҳудудларда биноларни бузиш бўйича жавобгарлик кучайтирилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётига доир бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон — маданий мерос объектларига, тарихий қиймати юқори иншоотлар ва манзилгоҳларга бой мамлакат. Неча минг йиллик ўтмишимизни ўзида мужассам этган осори-атиқаларни авайлаб-асраш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бирига айланмоқда.
Мажлис кун тартибига киритилган масалалардан бири ҳам бевосита ана шунга боғлиқ бўлди. Яъни, депутатлар моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, тарихий-маданий қийматига кўра Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган жойларда, уларнинг қўриқланадиган ҳудудларида моддий маданий мерос объекти ҳисобланмаган бино, иншоот ва бошқа объектларни рухсатнома олмасдан қуриш ёки бузиш бўйича жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.
Лойиҳа моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳамда давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш бўйича жавобгарликни кучайтиришни назарда тутади.
Шу билан бирга, мазкур қонун лойиҳаси моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни кўзлаб қилинган даъволар ҳамда берилган аризалар юзасидан Умумий юрисдикция ва иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиш ҳамда бу борадаги қонун ҳужжатларини бузишга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича Маданий мерос департаменти, унинг ҳудудий бошқармалари мансабдор шахслари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ҳамда қонунда белгиланган тартибда судга юбориш таклиф қилинмоқда.
Депутатларнинг қайд этишича, ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг сайёҳлик соҳасидаги муҳим роль ўйновчи моддий маданий мерос объектлари, тарихий шаҳарлар ва манзилгоҳларини ишончли муҳофаза қилишни кучайтиради.
Мавзуга оид
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
08:07 / 12.05.2025
Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади
22:21 / 08.05.2025
Жиззах вилоятида палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди
18:38 / 28.04.2025