«ТОМЧИ»да янги имкониятлар!
Бугун ТОМЧИ мобил иловаси янгиланди! Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий Лойиҳаси” сув тежамкорлиги масалаларига эътиборни қаратиш мақсадида хабар қилади.
2018 йилнинг ноябрь ойида суғоришда сувни тежайдиган усуллар ҳақидаги ахборотларга тезкорлик билан эга бўлиш имконини берадиган, уларнинг афзалликларини тушунтира оладиган ва сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишнинг тахминий харажатларини ҳисоблайдиган, бу технологияларнинг ишлаб чиқарувчилари ва фойдаланувчилари билан алоқа қилиш учун ягона платформа бўлиб хизмат қиладиган ТОМЧИ мобил иловаси ишга туширилган эди.
Ушбу илова расмий ишга туширилгандан сўнг, фойдаланувчилардан кўплаб изоҳлар, ижобий фикрлар ва мобил иловани такомиллаштириш бўйича таклифлар олинди.
ТОМЧИ энди қандай имкониятларни таклиф қилмоқда?
Сиз сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ҳақида, уларнинг афзалликлари ҳамда ижобий натижаларга эришган фермерлар ҳақидаги бевосита даладан туриб бериб бориладиган қизиқарли кундалик янгиликлардан хабардор бўласиз.
Бундан ташқари, фойдаланувчиларда ижтимоий тармоқлар орқали хабарлар ва маълумот алмашиш имконияти пайдо бўлди.
Шунингдек, Сиз ёқтирган янгиликлар ва мақолаларни саралаб, уларни сақлаб қолиш имконияти инобатга олинган. Бу фойдаланувчи учун қулай бўлган вақтда керакли мақолани топишга ва унга қайтишга имкон беради.
Яна бир муҳим жиҳати шундаки, энди ТОМЧИ фойдаланувчиларнинг диққатини тортадиган оддий ва ихчам дизайнга эга.
Агар Сизда қизиқиш пайдо бўлган бўлса, ТОМЧИ иловасини Google Play дан янгилаб ёки юклаб олинг.
Реклама ҳуқуқи асосида