Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиянинг энг йирик банки 18 мингга яқин ходимини қисқартиради
Германиянинг энг йирик банки Deutsche Bank 2022 йилгача 18 мингга яқин ходимини қисқартиради. Бу ҳақда банк сайтидаги баёнотда маълум қилинган.
Аввалроқ Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб немис банки бутун дунё бўйлаб 20 минггача ходимини қисқартириш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилганди. Яъни банкнинг ҳар олтинчи ходими қисқартиришга тушиши мумкин. Кейинроқ Financial Times нашри банк инқирозли вазият сабабли қайта ташкиллаштиришни ўтказмоқчилигини, бу эса 5 млрд евро йўқотилишига ва 20 минг иш ўрнининг қисқаришига олиб келиши мумкинлигини маълум қилган.
Шунингдек, банк харажатларни 6 млрд долларга, яъни 17 млрд долларгача қисқартиришни режалаштираётгани таъкидлаб ўтилган. Банк ўзгаришлар режаси ёрдамида харажатлар ва даромадлар нисбатини 70 фоизгача пасайтиришни кўзламоқда.
Deutsche Bank Германиянинг энг йирик банки бўлиб, 1870 йилда ташкил этилган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025