Жаҳон | 21:43 / 09.07.2019
47203
1 дақиқада ўқилади
Атамбоев Қирғизистоннинг собиқ президенти мақомидан маҳрум этилди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев дахлсизлик билан бирга мамлакатнинг собиқ президенти мақомидан маҳрум этилди.
Қирғизистон парламенти сайтида 9 июлда тегишли қарор эълон қилинган. Унда Атамбоевни собиқ президент мақомидан маҳрум қилишга бошқа бир қарор – Атамбоевга қарши айбловлар билдирилиши ҳақидаги қарор ҳамда бош прокурорнинг собиқ президент хатти-ҳаракатларида у томонидан давлат раҳбари ваколатлари бажарилганда жиноят аломатлари бўлгани ҳақидаги хулосаси асос бўлгани айтилган.
Атамбоев Қирғизистон президенти лавозимини 2011 йил 1 декабрдан 2017 йил 24 ноябргача эгаллаган.
Аввалроқ Қирғизистон парламенти Атамбоевни дахлсизликдан маҳрум қилгани маълум қилинганди.