Ливиянинг Триполи шаҳри атрофидаги жангларда мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди

Фото: AP Photo / Hazem Ahmed
Ливиянинг Триполи шаҳри атрофидаги тўқнашувлар оқибатида мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди, 5,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берди.
"Триполи атрофидаги инқирозга тўрт ой бўлмоқда, ҳалок бўлганлар сони 1048 кишини ташкил этади, 5558 киши жароҳатланган", - дейилади ЖСТнинг Twitter саҳифасидаги хабарида.
Апрель ойида Фельдмаршал Ҳалифа Ҳафтар қўмондонлиги остидаги Ливия миллий армияси пойтахт Триполига юришининг 2-босқичини бошлаганди.
Ҳафтар Триполига юришга 4 апрелда буйруқ берганди. Унинг бўлинмалари Триполидан жанубда жойлашган Ғарён ва Сурман шаҳарлари устидан назорат ўрнатишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид

13:56 / 17.05.2025
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ

09:57 / 13.05.2025
Триполида қуролли тўқнашувлар содир бўлди

21:22 / 07.05.2025
АҚШ мигрантларни Ливияга депортация қилишга тайёрланмоқда

09:05 / 31.01.2025