Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қарийб 1400та АЁҚШ тадбиркорларга сотилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ тасарруфидаги фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи 1 381 та автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларини тадбиркорлик субъектларига аукцион савдолари орқали сотиш бўйича таклиф маъқулланди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Агентлик, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги шундай таклиф билан чиққан.
Бундан ташқари, олис, етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятини таъминлашнинг муқобил тизими жорий қилинади.
Аввалроқ, айрим ташкилотлар «Ўзбекнефтгаз» таркибига қўшилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025