Спорт | 23:17 / 11.07.2019
9754
1 дақиқада ўқилади

«Челси» Лэмпарднинг бош мураббийлигида илк ўйинни ўтказди

«Челси» клуби Ирландиядаги йиғин доирасида Дублиннинг «Богемиан» клубига қарши назорат ўйинини ўтказди.

Бу Фрэнк Лэмпарднинг лондонликлар бош мураббийи сифатидаги илк ўйини эди.

41 ёшли мутахассиснинг дебюти муваффақиятли кечаётганди, аммо рақиб 89-дақиқада гол уриб, «Челси»дан ғалабани тортиб олди.

«Челси» навбатдаги ўртоқлик ўйинини 13 июль куни «Сент-Патрикс Атлетик» клубига қарши ўтказади.

Ўртоқлик ўйини
Богемиан (Ирландия) – Челси (Англия) – 1:1 (0:1)
Голлар
: 0:1 – Батшуайи, 8; 1:1 – Моллой, 89.

Мавзуга оид