Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШга ташриф буюради
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов бу ҳафта АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм маълум қилди.
“Мен Ўзбекистон билан хавфсизлик бўйича ҳамкорлигимизни чуқурлаштиришни истайман. Бу нафақат кучли муштарак мақсад ўлароқ биргаликда Афғонистонга тинчлик ва фаровонлик олиб келишни, балки бузғунчи экстремизм, трансмиллий жиноят, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа хатарларга қарши курашда ҳамкорлик қилишни ҳам англатади.
Биз бу соҳада биргаликда кўп иш қилмоқдамиз, бу ҳафта мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШга сафар қилиб, Вашингтонда расмийлар, жумладан, мудофаа вазири вазифасини бажарувчи жаноб Эспер билан учрашади”, - деди элчи.
Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар маълум бир соҳаларда, масалан суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида Ўзбекистонга фойдали тажриба ва билим таклиф этиши мумкин.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025