Жамият | 17:36 / 12.07.2019
17541
1 дақиқада ўқилади

Фото: Хонободда кетма-кет ёнғин чиқди, шаҳар марказида арчалар ёниб кетди

11 июль куни интернетда Хонобод шаҳридаги адирларда ёнғин келиб чиққани ҳақидаги суратлар тарқалди.

Маълум бўлишича, ёнғин шаҳар марказидаги ҳаммомнинг орқа тарафидаги адирдан то Хонтоғ ҳудудигача кузатилган.

Бугун, 12 июль куни яна Хонободда ёнғин юзага келган. Бу сафар шаҳар марказидаги «Анҳор» чойхонаси атрофи ёнган.

Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

«11 июль куни соат 16:05да шаҳарнинг «Истиқлол» МФЙ ўрамидаги адирликнинг тахминан 60 сотих майдонида қуриган хашаклар ёнган. Бугунги ёнғин эса соат 13:50да «Анҳор» маҳалласининг Анҳор кўчасида кузатилди. Натижада йўл четидаги шаҳар ободонлаштириш бошқармасига тегишли 8 туп арча дарахти ёниб кетган. Ҳар иккала ёнғин ҳам очиқ оловдан эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққан», дейилади маълумотда.

Мавзуга оид