Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда 132-ўринни эгаллади
Ирландиянинг Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси 2019 йил июнь ойи якунлари бўйича жаҳонда мобил ва симли интернет тезлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган Speedtest Global Index ойлик рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистоннинг позициялари қуйидагича кўриниш олди:
мамлакат мобил интернет тезлиги бўйича ўз позициясини янада пасайтирди ва 9,63 Мбит/с. тезлик билан 132-ўринни эгаллади;
симли интернет тезлиги бўйича 17,07 Мбит/с. тезлик билан 177 давлат орасида 116-ўриндан жой олди.
Жанубий Корея (90,06 Мбит/с.) мобил интернет тезлиги, Сингапур (195,88 Мбит/с.) симли интернет тезлиги бўйича биринчи ўринни эгаллаган.
Speedtest сервисдан ўз уланиши тезлигини текширишда фойдаланувчи шахслардан олинган маълумотлар асосида тезликни ҳисоблаб чиқаради ҳамда рейтингни шакллантиради.
Мавзуга оид
20:27 / 17.11.2020
Рақамли иқтисодиёт ривожига банк тизими ва интернет зарур — «Ўзбекистон экспортчилари» уюшмаси раиси
08:41 / 06.11.2020
Ўзбекистонда талабалар учун интернет трафиги сарфланмайдиган махсус платформа ишлаб чиқиш таклиф қилинди
13:52 / 02.11.2020
Starlink интернетининг тезлиги рақобатчиларидан 4 баробар юқорилиги маълум бўлди
20:29 / 29.10.2020