Спорт | 09:50 / 17.07.2019
11235
2 дақиқада ўқилади

Де Лигт – Туринда (фото, видео)

2018 йилда Европанинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган Маттейс де Лигт кеча, 17 июль оқшомида «Ювентус» билан шартнома имзолаш учун Туринга келди.

«Ювентус» расмий твиттерида футболчи самолетдан тушган лаҳзалар акс этган фото ва видео тақдим қилинди.

19 ёшли ҳимоячи бугун тиббий кўрикдан ўтади. У «Юве» билан 5 йиллик битимга қўл қўйиши, шу асосда йилига 2 млн евро маош олиши кутилмоқда. Бу шартномада 150 млн евролик товон пули белгиланади.

Де Лигтнинг «Аякс»дан трансфери Италия чемпионига камида 75 млн еврога тушган. Бу миқдор бонуслар ҳисобига яна ҳам ортиши мумкин.

Аввалроқ Маттейс «Ювентус»да ҳам «Аякс»даги каби 4-рақамда ўйнаши маълум бўлганди.

Мавзуга оид