Ўзбекистон | 16:35 / 17.07.2019
1923
2 дақиқада ўқилади

Технопарк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошида ташкил этилган технопарк раҳбари Отабек Ибрагимов журналистлар учун ташкил этилган анжуманда технопарк резидентларига бериладиган имтиёзлар ҳақида ҳам гапириб ўтди.

2017 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонига асосан АТ-Парк резидентлари 2028 йилнинг 1 январигача қуйидаги солиқлардан озод қилинади:

  • Юридик шахслардан олинадиган солиқ;
  • ягона ижтимоий тўлов;
  • олиб кириладиган маҳсулот ва хизматлар учун божхона тўловлари;

Шунингдек, резидентлар фақатгина 7,5 фоиз (амалдаги 12 фоиз) миқдорида даромад солиғи тўлашади ҳамда барча ички транзакциялар ва тўловлар АҚШ долларида амалга ошириш имкониятига эга бўлишади.

Тадбир давомида технопарк таркибидаги IT-Академияга хусусида сўз борди. Отабек Ибрагимовнинг сўзларига кўра, бу ерда ахборот коммуникациялари бўйича етакчи кадрлар ўқитилади. Мутахассислар таркиби МДҲ давлатлари, Ҳиндистон ва маҳаллий компания вакилларидан иборат бўлади. Иккита хориж компаниясидан мутахассислар жалб қилиниши кутилмоқда.

Муҳаббат Маъмирова
Тайёрлаган Муҳаббат Маъмирова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид