Жамият | 13:42 / 17.07.2019
14111
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда янги Саноат хавфсизлиги инновацион ўқув маркази ишга тушди

Жорий йилнинг 10 июль куни Тошкентда саноат хавфсизлиги бўйича Янги инновацион марказининг очилиш маросими ўтказилди. Бу ерда “Линия защиты” компаниялар гуруҳи якка тартибда ҳимояланишнинг инновацион воситалари ўқув марказини ишга туширди.

Юртимизнинг ҳар бурчагида кенг миқёсдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Замонавий заводлар, технологик парклар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари ишга тушмоқда. Ҳар бир лойиҳанинг муваффақиятли тугалланишида минглаб усталар, муҳандислар, ишчиларнинг оғир меҳнати ётади.

Уларнинг ҳаёти хавфсизлиги эса доимо назорат остида бўлиши лозим. Тадбирда айнан шу масалалар алоҳида муҳокама этилди. Йирик халқаро компаниялар меҳнат хавфсизлигини оширишга ва ишлаб чиқариш чоғида жисмоний шикастлар сонини кескин камайтиришга ёрдам берувчи якка тартибда ҳимояланиш воситаларини тақдим этишди.

Намойишга қўйилган намуналар қаторидан махсус иш кийимлари, саноат қулоқчинлари, махсус пойафзаллар, иш кийимлари ва терини ҳимояловчи воситалар ўрин олди. Бу воситаларнинг барчаси ишчилар саломатлиги, хавфсизлигини таъминлашда ёрдам берувчи энг сўнгги илғор маҳсулотлардир.

«Линия защиты» компаниялар гуруҳи Ўзбекистонда саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги корхоналарга якка тартибда ҳимояланиш воситаларини етказиб бериш ҳамда ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлиги ва унга оид муаммолар ва таҳдидларни таҳлил қилиш ечимларини тақдим этувчи етакчилардан ҳисобланади.

«Линия Защиты» компанияси Америка, Европа ва Россиялик кўплаб ҳамкорларига эгадир: Улардан, 3M (ҳимояланишнинг инновацион воситалари - АҚШ), ANSELL (қўлларни ҳимоялаш воситалари - Бельгия), SC JOHNSON PROFESSONAL (ювиш ва дерматологик ҳимоя воситалари - АҚШ), HONEYWELL (ҳимоялаш воситалари - АҚШ), «Авангард» (ЯТҲВ - Россия), «Лига спецодежды» (газни ўлчаш ускунулари - Россия), «Защитные решения» (шифокор келгунга қадар тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари - Россия).

Ушбу гуруҳ таркибига 11 йилдан буён йирик саноат корхоналарига якка тартибда ҳимояланиш воситаларини етказиб бериш билан бир қаторда уларга халқаро нормаларга мувофиқ корпоратив норматив ҳужжатларни тақдим этиш билан шуғулланувчи Саноат хавфсизлиги маркази хам киради.

Янги ўқув марказининг фаолияти замонавий ҳимояланиш воситаларини жорий этиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича хорижий тажриба билан масъул шахсларни таништириш, шунингдек, мустақил ҳимояланиш воситаларининг қўлланилиши самарадорлигини ошириш ҳисобига ишлаб чиқариш жароҳатлари миқдорини камайтиришга йўналтирилади.

Алишер Тилаев, Саноат хавфсизлиги маркази раҳбари:

«Саноат хавфсизлиги маркази қошидаги ўқув марказ «Линия защиты» компаниялар гуруҳининг муҳим лойиҳаларидан биридир. Саноат хавфсизлиги маркази 11 йилдан ортиқ вақт давомида йирик саноат корхоналарига якка тартибда ҳимояланиш воситаларини етказиб бериш билан бир қаторда уларга халқаро нормаларга мувофиқ корпоратив стандартларни жорий этишга ёрдам бериб келмоқда. Бу борада марказга хорижий ҳамкорлар ёрдам бериб, улар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ишчи гуруҳи таркибида ЯТҲВни эксплуатация қилишнинг янги техник регламенти устида иш олиб бормоқда. Ҳужжат аввал ҳисобга олинмаган хатарларни қамраб олади. Масалан, электр ёй уриши каби хатарнинг норматив ҳужжатларда мавжуд эмаслиги ана шундай муаммолардан бири ҳисобланади. Тегишлича, корхоналарнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари ходимларни кучли иссиқлик оқими ва куйишлардан ҳимоя қилувчи махсус кийим билан таъминлай олмайди. Эскирган нормалар ва ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиш инсонлар ҳаёти ва саломатлигини хавф остига қўймоқда, шу билан биргаликда ЯТҲВ йилдан йилга тобора такомиллашиб бормоқда ва янада кучлироқ хавфсизликни таъминламоқда».

Якка тартибда ҳимояланиш воситалари бўйича ўқув марказининг курслари даставвал, шу сохага маъcул давлат идоралари ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон корхоналари ва назорат қилувчи идоралари мутахассислари учун ўтказилади.

Тадбир давомида йиғилган меҳмонлар ўз тажрибаларида ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиш инсон саломатлигини сақлаб қолишга қодир эканлигига ишонч ҳосил қилишди. ОАВ вакиллари учун махсус экспозицион майдонлар ташкил этилиб, уларга ҳар бир ҳимоя воситалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Мисол учун, халқ орасида болгарка сифатида маълум бўлган бурчак шлифовка қилиш машинкасини тез-тез ишлатиш – эшитиш қобилиятининг сусайишига ёки йўқолишига сабаб бўлади, мойлар, нефть ва бошқа зарарли бирикмалар тери орқали қонга киради ва жигарни парчалайди, ҳаттоки жуда паст баландликдан ҳам қулаш (уч метрдан кўп эмас) жиддий жароҳатларга олиб келиши мумкин. Буларнинг баридан саноат қулоқчинлари, хавфсизликни таъминлаш тизимлари, махсус костюмлар, дерматологик воситалар ёрдамида ҳимояланиш имкони мавжуд.

Эндиликда ушбу тажриба Ўзбекистонда ҳам оммалашиши ва ўз вақтида хавфсизлик чораларини кўриш кенг тарғиб қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, якка тартибдаги ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиш маданиятини сингдириш ўқув маркази фаолиятининг йўналишларидан бири бўлиб қолади. Бу эса ўз навбатида бепарволик ёки ҳимоя воситаларидан фойдаланишни истамаслик оқибатида ходим томонидан олинган жароҳатлар сонини камайтириш имконини беради.

Мурожаат учун телефонлар: +99890 9984443, +99890 9030006

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид