Light | 09:50 / 18.07.2019
71596
3 дақиқада ўқилади

Аҳолиси сони 100 млн кишидан ошиб кетган мамлакатлар

Фото: Getty Images

Дунё аҳолисининг ўсиши йилига 1,1 фоизни ташкил этмоқда (83 миллион кишига яқин) дея хабар бермоқда facte.ru. Ушбу кўрсаткичи XVIII асрда саноат инқилобидан кейин тез суръатда ўсишни бошлади. Жаҳон аҳолиси 1800 йилдаги миллиарддан етти миллиарддан ортиқ кўрсаткичгача ўсди, 2030 йилга келиб, 8,6 млрд кишига етади. Аҳолиси 100 млн кишидан ортиқ бўлган жами 13 та мамлакат мавжуд: Хитой, Ҳиндистон, АҚШ, Индонезия, Бразилия, Покистон, Нигерия, Япония, Эфиопия, Бангладеш, Россия, Мексика ва Филиппин. Хитой ва Ҳиндистонда мазкур кўрсаткич 1 млрд.дан ортиб бўлди.

Хитой - 1,409,516,397

Хитой – Шарқий Осиёдаги суверен мамлакат. У 3 миллион 7 юз минг квадрат миль майдонни эгаллаган. ХХРда 56та этник гуруҳлар бор, улардан энг йириги ханлар (91,51 фоиз).

Ханлар ёки хан – дунёдаги энг кўп элат У сони бўйича Синьцзян ва Тибетдан ташқари ХХРнинг ҳар бир провинциясида устунлик қилади.

Ҳиндистон - 1,339,180,127

Ҳиндистон майдони бўйича дунёда еттинчи, аҳоли сони бўйича эса иккинчи ўринни эгаллайди. 2011 йилда аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, кўрсаткич 1 210 193 422 кишини ташкил қилган. Бу эса рақамлар 2001 йилдан 2011 йилларга қадар 17,64 фоизгача ўсганини англатади. Аҳоли сони 1998 йилда 1 миллиардга етган. Прогнозларга кўра, 2024 йилга келиб, Ҳиндистон аҳолиси энг зич жойлашган мамлакатга айланади. Аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи – 15 ёшдан кичик.

АҚШ - 324,459,463

Америка Қўшма Штатлари 50 та штат, 5 та ўзини ўзи бошқарадиган ҳудуд ва 1 та федерал округдан иборат республика. АҚШ 3,8 миллионга яқин квадрат майдонни эгаллаган. Бу ягона ривожланган йирик давлат, яқин йилларда аҳолиси сезиларли даражада ўсиши прогноз қилинмоқда. Аҳолиси энг зич жойлашган штат Калифорния саналади (39 млн 536 минг 653 киши), ундан кейин Техас ва Флорида келади.

Индонезия - 263,991,379

Индонезия Океанияда ҳам ҳудудларига эга, Жануби-шарқий Осиёдаги суверен ва трансминтақавий давлат саналади. У сиёсий харитадаги энг йирик орол давлат бўлиб, 13 мингдан ортиқ оролларга эга. Аҳолисининг катта қисми Ява оролида жойлашган.

Бразилия - 209,288,278

Бразилия аҳолиси 1940 йилдан 1970 йилга қадар ўлим кўрсаткичининг пастлиги сабаб сезиларли даражада ўсди. 1940 йил мобайнида ўсиш суръати 2,4 фоизни ташкил этди ва 1950-йилларда 3 фоизга етди. бироқ 1960-йилларда ўсиш суръати шиддат билан тушишни бошлади, бугун ушбу кўрсаткич 0,8 фоизни ташкил этади.

Мавзуга оид