Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сумка астари остига яширилган патрон фош этилди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига кўра, божхона назоратини четлаб, божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказиш контрабанда жинояти ҳисобланиб, беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Божхона ходимлари навбатдаги контрабанда жиноятига чек қўйишди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали юртимизга хориждан кириб келган фуқароси Р.Н. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, унинг сумкасининг астари ичида 9 мм калибрли пистолет учун мўлжалланган патрон яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025