Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура Мирзо Улуғбек туманидаги қотиллик ҳақида расмий маълумот берди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида юз берган қотиллик жинояти ҳақида расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, 2019 йил 17 июль куни соат 21:45ларда фуқаро Д.П. (1977 й.т.) шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи Р.И. (1963 й.т.) билан Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-1 даҳасида жойлашган яшаш хонадонида маст ҳолда ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида ошхона пичоғи билан Р.И.нинг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Д.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
18:07 / 22.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 майгача ёпилди
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
19:54 / 08.05.2025
АҚШда салкам 50 йил олдин содир этилган қотиллик тамаки қутисидаги бармоқ излари орқали фош қилинди
16:15 / 06.05.2025