Ўзбекистонда маиший шовқинга қарши курашни кучайтириш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида маиший шовқинга қарши курашни кучайтириш ҳақида петиция эълон қилинди.
“Кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг дам олишлари учун қулай шароитлар яратиш лозим. Афсуски, турли базмлар ташкил этиш, квартираларда узоқ муддатли қурилиш ишларини олиб бориш орқали қўни-қўшниларнинг бир-бирини безовта қилиш ҳолатлари кўплаб учрайди. Одатда, майли ўтиб кетар деган қабилда муносабатда бўлсанг, шовқин-сурон янада авж олиб кетади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Билдирилишича, қонунларда ушбу ҳолатларни тартибга солишга доир нормалар белгиланган бўлишига қарамай, айрим фуқаролар уларга риоя қилмай, ҳам ўзгалар тинчини, ҳам қонунларда белгиланган тақиқларни қўпол тарзда бузмоқда. Турли хил эслатмаларни кўчаларга ўрнатиш орқали ҳам бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиб бўлмаяпти.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддаси 1-қисмида белгиланган “Тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача” жумласини “Тунги вақтда — дам олиш кунлари 22.00 дан 10.00 гача, иш кунлари 21.00 дан 08.00 гача” деб ўзгартиришни таклиф қиламан”, - дейилади петицияда.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
13:37 / 02.07.2024
Ўзбекистонда тунда фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда
08:34 / 16.05.2024