Жамият | 22:54 / 20.07.2019
62282
1 дақиқада ўқилади

Бухородан ўтган газ қувурида ёнғин юзага келди

Интернетда Бухоро вилоятида 20 июль куни кузатилган катта ёнғин видеолари ва суратлари тарқалди.

Ёрқин аланга қарийб бир соатдан бери ёғду таратиб турибди. Kun.uz суриштирувига кўра, Шофиркон туманининг чўлли зонасидан ўтган газ қувурида авария содир бўлиб, табиий газ ёнмоқда. 

Ҳозирча бу борада бирор расмий маълумот эълон қилинмади. «Ўзтрансгаз» АЖдаги манба газ қувурида ёнғин келиб чиққанини инкор этмаган, фақат ҳеч қандай портлаш юз бермагани, шунчаки газ сизиб чиқиб аланга олганини, ваҳима учун асос йўқлигини маълум қилган.

Kun.uz мазкур воқеа юзасидан расмийларга мурожаат қилди, тез орада расмий ахборот берилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид