Спорт | 21:23 / 21.07.2019
13324
1 дақиқада ўқилади

Кокорин ва Мамаев қамоқхонада иш билан таъминланди

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев аҳлоқ тузатиш колониясидаги тикувчилик цехида ишлайдиган бўлишди.

«Россия-1» телеканали хабарига кўра, футболчилар жазо муддатини ўташ даврида ҳафтасига 6 кун, 8 соат давомида ишлайдилар. Улар бир марталик фойдаланиладиган костюмларни ўраш билан шуғулланишади.

Кокорин ва Мамаевга 11 280 рубль (тахминан 170 доллар) миқдорида маош тўланади. Барча солиқлар чиқариб ташлангач, уларнинг қўлида 9300 рубль (тахминан 140 доллар) қолади.

Эслатиб ўтамиз, Кокорин ва унинг укаси Кирилл, Мамаев ва унинг дўсти Александр Протасовицкий 2018 йил 8 октябрь куни Москва марказида 2та муштлашувда иштирок этиб, Минпромторг мулозими Денис Пак ва ҳайдовчи Виталий Соловчукни дўппослашган эди.

8 май куни Москванинг Пресня суди ака-ука Кокоринларни 1 йилу 6 ой, Мамаев ва Протасовицкийни 1 йилу 5 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид