Ўзбекистон | 12:57 / 22.07.2019
13533
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон янги локомотивлар харид қилади

Фото: Wikipedia

2019-2021 йилларда локомотивлар паркини янгилаш учун жами 226,14 млн АҚШ долларини сарфлаш кўзланмоқда. Бу ҳақда Norma хабар берди.
 
Осиё тараққиёт банки мамлакатга 5 йиллик имтиёзли давр, йиллик 0,5 % қўшилган олти ойлик ЛИБОР ва ўзлаштирилмаган қарз суммасининг 0,15 %и миқдорида мажбурият учун комиссия билан 25 йилга 170 млн АҚШ доллари ажратди.

Ўзбекистоннинг ҳиссаси – 56,14 млн АҚШ доллари эквиваленти – ўз ичига солиқ ва божхона имтиёзларини ($45,06 млн) тақдим этиш ва ижро этувчи масъул орган – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ўз маблағларини ($11,08 млн) олади.
 
Ҳужжат 15.07.2019 йилдан кучга кирди.

Бундан олдин, Ўзбекистон Хитойдан 24 та электровоз сотиб олиши маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид