Жамият | 14:15 / 23.07.2019
38898
1 дақиқада ўқилади

Исҳоқжон Бегматов «Имом Термизий»  масжидига имом-хатиб этиб тайинланди

Фото: azon.uz

«Усмон ибн Мазъун» жоме масжидида хизмат қилиб келаётган Исҳоқжон Бегматов Тошкент шаҳридаги «Имом Термизий»  жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Kun.uzʼга маълум қилди.

Ўтган йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мутахассислигида фаолият юритиб келган Исоқжон Бегматов аввалги лавозимида 0,5 ставка сақлаган ҳолда Яккасарой тумани «Усмон ибн Мазъун»  жоме масжиди имом-хатиблигига ўтказилганди

«Имом Термизий»  масжидида фаолият юритган Раббимқул Муҳаммадиев аввал хизмат қилган «Ракат»  жоме масжиди имом-хатиблигига ўтди.

Мавзуга оид