Ўзбекистон | 16:50 / 23.07.2019
36394
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз» раисига янги ўринбосарлар тайинланди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг 4 нафар ўринбосари лавозимга тайинланди.

Алишер Сайфуллаевич Мустафоев «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг қазиб чиқариш ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

У муқаддам «Natural Gas Srteam» МЧЖ директори, «Муборакнефтгаз» корхонаси бош муҳандиси ва «Ўзтрансгаз» АЖ раиси (2017-2018) лавозимларида ишлаган.

UzGTL заводида қурилиш бўйича дирекция директори сифатида ишлаб келган Мухтор Мустафоевич Темиров бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Шунингдек, шу вақтгача «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ раиси лавозимида ишлаб келган Қобул Муҳаммадиевич Тўхтаев «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг геология бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Бошқарув раисининг иқтисодиёт ва молия ишлари бўйича ўринбосари Улуғбек Муродиллоевич Ашуров эса ўз лавозимига қайта тайинланган.

Бундан аввалроқ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Сайидов Баҳодир Эшмуратов ўрнига «Ўзтрансгаз» АЖ раиси лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид